Россиялик вазир бир одамни қутқариш пайтида ҳалок бўлди

Россиялик вазир бир одамни қутқариш пайтида ҳалок бўлди

Россия фавққулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев бугун, 8 сентябр куни ўз хизмат вазифасини ўтаётган пайтда фожиали ҳалок бўлди.

«Россия ФВВ чуқур қайғу билан маълум қиладики, Евгений Зиничев ўз хизмат бурчини бажариш мақсадида идоралараро ўқув машғулотларида бир одамни қутқариш пайтида фожиали ҳалок бўлди», дейилади вазирлик баёнотида.

Зиничев 1966 йилда туғилган. Ушбу лавозимда 2018 йилдан бери ишлаб келаётган эди.