Россиялик спортчилар СССР байроғидан фойдаланмоқчи

Россиялик спортчилар СССР байроғидан фойдаланмоқчи

Новосибирск мери россиялик спортчиларни олимпиядаларда СССР байроғи билан чиқишни таклиф қилди. 

Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Россия Миллий Олимпия терма жамоаси Новосибирск мери Анатолий Локот Россия Федерацияси байроғи ўрнига СССР байроғи билан иштирок этишни илгари сурмоқда. 

Россия спортчилари Спорт арбитраж судининг (САС) қарорига жавобан СССР байроғидан фойдаланишмоқчи.

 

17-декабр куни САС  ва  Жаҳон анти-допинг агентлиги ўртасида Россия спортчиларини йирик халқаро мусобақаларда жумладан Олимпия ва Паралимпия ўйинларида 2022-йилнинг декабрига қадар   Россия байроғи остида иштирок эта олмаслиги ҳақида қарор чиқарди. 

«Мен бошқача таклифни илгари сураман —  келгуси мусобақаларда жамоамиз рамзи сифатида нацистлар Германиясини «Улуғ Ватан» урушида мағлуб этган Совет Иттифоқининг байроғини ғалаба байроғи сифатида ишлатиш керак», деб ёзади Локот Фаsебоок саҳифасида. 

Новосибирск раҳбари спорт арбитраж қарорини адолатсиз ва сиёсийлашган деб атади.