Россиянинг Женевадаги ваколатхонасидаги доимий вакили Гатилов Ливан телеканалига интервью берди

Россиянинг Женевадаги ваколатхонасидаги доимий вакили Гатилов Ливан телеканалига интервью берди

Россиянинг БМТ Женевадаги ваколатхонасидаги доимий вакили Гатилов Ливан телеканалига интервью берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

 — Россия Украина билан мулоқот кутилган натижаларни беришига ҳали ишончи комил эмас;

 — Украина режимининг муаммога қонуний ва мувозанатли ечим топишга уриниш истаги йўқ;

 — Москва барча мамлакатлар позициясини ҳурмат қилиш ва тенгликка асосланган дипломатияни қўллаб-қувватлайди, аммо биз бундай жараённи кўрмаяпмиз;

 — Россия Украина делегацияси билан бошланган алоқалар тез орада давом этиб, сиёсий ечим билан тугашига умид қилмоқда;

 — Ғарбий ва Шарқий Европадан ядровий қуролларни олиб ташлаш вақти келди — дейди Гатилов интервьюсида.