Россиянинг Мозори-Шарифдаги консуллик идораси ходимлари Ўзбекистонга вақтинча кўчирилди

Россиянинг Мозори-Шарифдаги консуллик идораси ходимлари Ўзбекистонга вақтинча кўчирилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов қатор оммавий ахборот воситалари вакилларининг мурожаатларига жавобан ушбу хабарни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

“Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда Россия Федерациясининг Ҳайратон шаҳридаги (Афғонистон) консуллик муассасасида фаолият юритган дипломатлар Ўзбекистон ҳудудига муваффақиятли тарзда олиб келинди”, - деб таъкидлаган Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси расмий вакили Телеграмдаги саҳифасида.