Россиянинг Первоуральск шаҳрида судланувчи суд биноси олдида аёлни пичоқлаб ўлдирди

Россиянинг Первоуральск шаҳрида судланувчи суд биноси олдида аёлни пичоқлаб ўлдирди

Фото: Telegram-канал BAZA

Россиянинг Первоуральск шаҳрида (Свердловск вилояти) Жаҳон суди биноси олдида кўп болали онанинг ўлими содир бўлди ва уни ҳимоя қилган суд ижрочиси жароҳат олди. Бу ҳақда Ura.ru сайтига Ички ишлар вазирлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Валерий Горелих хабар берди.

1983 йил туғилган Вячеслав Попов тан жароҳати етказиш бўйича маъмурий ишда иштирок этган. Дастлабки маълумотларга кўра, оиладаги собиқ турмуш ўртоғи билан можаро бўлган.

Бугун одамлар суд залига кириб кетаётганларида Вячеслав Попов пичоқни олиб собиқ турмуш ўртоғига ҳужум қилди. Шифокорлар жабрланувчини қутқара олмадилар ва натижада аёл ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу иш бўйича унга 5000 рубль(тахминан 600 минг сўм) миқдорида жарима солиниши кўзда тутилганди. Ҳужумчини тўхтатишга уринган суд ижрочиси ва яна бир киши пичоқдан олинган турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Қотил эса суд биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлди.  Ҳозирда полиция Поповни қидирмоқда.
 
Аниқланишича, Вячеслав Попов 2008 йилда "Қасддан баданга оғир шикаст етказиш" жиноятини содир этиб, муқаддам судланган.