Россиянинг урушда йўқотган аскарлари сони маълум қилинди

Россиянинг урушда йўқотган аскарлари сони маълум қилинди

Уруш пайтида рус босқинчи кучларининг инсоний йўқотишлари тахминан 15 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби маълум қилди.

Хусусан, 24 февралдан 22 мартгача душман шахсий таркибининг умумий жанговар йўқотишлари 15,3 мингга яқин кишини ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, уруш бошланганидан буён Россия армияси 509 та танк, 1556 та зирҳли жанговар техника, 252 та артиллерия тизими, 80 та ялпи ҳужум ракета тизимлари, 45 та ҳаво мудофаа тизими, 99 та самолёт, 123 та вертолёт, 1000 та автомобиль техникаси, 3 та кема/қайиқни, ёқилғи-мойлаш материаллари бўлган 70 та резервуар, 35 та тезкор-тактик даражадаги дрон ва 15 та махсус техникани йўқотган.