Россиянинг ЯИМ кўрсаткичи 2022 йилда тушиши башорат қилинмоқда

Россиянинг ЯИМ кўрсаткичи 2022 йилда тушиши башорат қилинмоқда

Шунингдек, мамлакат иқтисодиётида ўсиш 2024 йилгача кузатилмайди, дейди иқтисодчи, Россия иқтисодиёт мактаби (РИМ) ректори Рубен Ениколопов.

"Фикримча ЯИМ пасайиши 10 фоиздан кўп бўлади", — дейди мутахассис РИА Новостига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича вазиятнинг мавҳумлик даражаси юқорилигича қолади.

"2023 йилда ўсиш бўлади, деб ўйлаётган одамлар, назаримда оптимистлар. Мен эса ўсиш фақат 2024 йилга келиб кузатилади, деган бўлардим", — қўшимча қилди Ениколопов.

29 апрелда Россия Банки янгиланган ўрта муддатли  прогнозини эълон қилган эди. Ушбу ҳужжатда кўрсатилишича, 2022 йилда Россиянинг ЯИМ пасайиши 8-10 фоизни ташкил этади. Пасайиш келаси йилда ҳам давом этади ва  3 фоизни ташкил этиши мумкин.

Ўтган чоршанба куни Россия ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин ҳам 2022 йилда Россия ЯИМининг пасайиши 8,8 фоизни ташкил этишини маълум қилган эди.

Россия иқтисодиётининг  2022 йил бошидаги даражага қайтиши ҳақида гапириладиган бўлса, РИМ ректорининг фикрича, буни яқин  3-5 йилда амалга ошириб бўлмайди. "Бунга турли шароитлардан келиб чиқиб, 6-7 ёки 10 йил керак бўлади", — дея таъкидлади у.