Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори бўлди

Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори бўлди

Душанбеда ўтаётган ШҲТ саммитида Давлат раҳбарлари кенгаши Руслан Мирзаев номзодини ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Руслан Мирзаев Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими ҳисобланади. 

У ўз вазифасини бажаришга 2022 йил 1 январдан киришади.