Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Иноятов 1999 йилдан буён эгаллаб турган лавозимини тарк этди
7.03.2020 10:36,  
6002

6 март куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала эди, деб хабар бермоқда МОҚ ахборот хизмати.

“Конференцияни Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби, Осиё теннис федерацияси вице-президенти Ирода Тўлаганова олиб борди ва дастлаб федерация фаолиятидаги янгиликлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида ҳисоботни ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг федерациянинг янги раҳбарлигига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси Алишер Кудратуллаевич Мирсоатов номзоди илгари сурилди.

Конференция иштирокчилари номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Алишер Мирсоатов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси деб эълон қилинди”, – дейилади расмий хабарда.

Шундан сўнг сўзга чиққан МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов номзод ҳақида ўз фикрларини билдириб, янги раҳбарнинг фаолиятида омад тилаган.

У Рустам Расулевични федерациянинг фахрий президенти этиб сайлаш таклифини киритган ва таклиф конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланган.

Маълумот учун, Рустам Иноятов 1999 йилдан буён Ўзбекистон теннис федерацияси раиси эди. 2018-2020 йилларда сенатор сифатида ҳам фаолият олиб борган Иноятов айни пайтда Ўзбекистон Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси саналади.

Федерациянинг янги раиси Алишер Мирсоатов аввалги раҳбарият профессионал иш олиб борганини таъкидлаган.

“Теннис менинг энг севимли спорт турларимдан бири. Аввалги раҳбарият профессионал иш олиб борди. Энди мендан 2-3 баробар самарали ишлаш талаб этилади. Бу жамоа билан бор куч-ғайратимни бериб ишлашга ваъда бераман” – дея Алишер Мирсоатовдан иқтибос келтирилган хабарда.

Шунинг билан Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан