Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

У бунгача Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

2018 йилнинг август ойидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Иноятов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.