Садир Жапаров Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариб юборди

Садир Жапаров Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариб юборди

У бир кун олдин бу ваколат президентга берилиши ҳақидаги қонунни имзолаган эди 

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг истеъфоси тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Бу 24.kg хабар бермоқда.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллангунча олдинги таркиб вазифасини бажаришда давом этади.

"AKIpress"нинг ёзишича, Жапаров аллақачон ҳукуматнинг янги аъзоларини парламентга таклиф қилган. Унга кўра, давлат раҳбари Бош вазир лавозимига Акилбек Жапаров номзодини илгари сурган. Акилбек Жапаров шу пайтгача Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида ишлаган.