Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи якунланди

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга икки кунлик ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

11 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Бугун, 12 март куни Садир Жапаровнинг мамлакатимизга ташрифи якунига етди. Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кузатиб қўйди.