Саида Мирзиёева 4-шаҳар касалхонасининг болалар жонлантириш бўлимига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева 4-шаҳар касалхонасининг болалар жонлантириш бўлимига ташриф буюрди

Тошкентда юк поезди ўн тўрт ёшли қизни уриб юборди. 2021 йил 5 февралда қиз мактабдан темир йўл кесишмаси орқали уйига қайтаётган бўлган. Бу унинг ва бошқа юзлаб мактаб ўқувчиларининг одатий йўли бўлгани айтилади.

Кеча, 8 феврал куни, Anhor.uz нашри жабрланган қиз ота-онасининг Саида Мирзиёевага йўллаган мурожаатини эълон қилди. Ота-она чуқур комада бўлган боланинг ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам сўраган.

8 феврал куни Саида Мирзиёева жароҳат олган қизнинг ота-онаси билан учрашди ва жонлантириш бўлимида боланинг ҳаёти учун кураш олиб борилаётган касалхонага ташриф буюрди. Шифокорлар қизни қутқариб қолиш учун барча чораларни кўрмоқда, аммо у ҳамон ўта оғир аҳволда.

«Ҳамза» ва «Тошкент юк» станциялари ўртасида, шаҳар чеккасида жойлашган ушбу темир йўл кесишмасида 57та вагонли юк поездининг ўтиши одатий ҳолат экани айтилади. ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари мактаб ўқувчилари билан профилактик, тушунтириш суҳбатлари ўтказмоқда. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги суҳбат 25 январ куни бўлиб ўтган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, аммо гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу ўтиш жойида ҳеч қандай тўсиқлар ёки светофорлар ўрнатилмаган, у худди оддий тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи каби бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, болаларнинг йўллардаги хавфсизлиги мавзуси узоқ вақтдан буён диққатни жалб қилиб келмоқда, уни ўрганиш, энг муҳими, самарали чоралар кўриш лозим, акс ҳолда ҳар бир пиёдалар ўтиш жойида масъулиятсизлик ва бепарволик қурбонларига ёдгорлик ўрнатиш керак бўлади