Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саида Мирзиёева дам олиш кунини қандай ўтказаётгани ҳақида гапирди (фото)
10.05.2021 09:30,  
2517

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева дам олиш куни нималар билан шуғуллангани ҳақида гапирди.

"Якшанба. Aнъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири — кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар. Дадажоним бошчилигида бутун оиламиз  дастурхон атрофига тўпланиб,  ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар - нўхотни узатиб турадилар.

Тайёрланиш усулига кўра кулчатой кесма лағмонни эслатади.

Кичкинтойим бизнинг  энг катта ёрдамчимиз, милклари билан суяк чайнашга уринади. Таом тезроқ пишишини ҳаммадан кўпроқ шу кутса керак 

Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин, азиз дўстлар!",–дейди Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан