Самара-Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

Самара-Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида полициячилар ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари Самара–Чимкент трассасида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам берди, деб хабар берди Kazinform мухбири.

Бугун тонгги 7:00 чамасида Ақтўбе вилояти, Айтеке би тумани, Белқопа овули яқинида Самара–Чимкент трассасида микроавтобус бузилиб тўхтаб қолган. 

«Автобусда 21 нафар одам бўлган. Шундан икки нафари аёллар. Уларнинг ҳаммаси Чимкентдан йўлга чиқиб, Москвага бораётганлардир. Ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари. Полиция ва фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари уларни Қарабутақ овулидаги кэмпингга элтиб қўйишди», - деди вилоят ПД матбуот хизмати бошлиғи Ерболат Сарқулов.