Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеринбург–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Шунингдек, 847 нафар юртдошларимиз билан 12 сентябрь куни  Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.