“Samarqand Darvoza” савдо-кўнгилочар маркази очилди

“Samarqand Darvoza” савдо-кўнгилочар маркази очилди

6 майдан бошлаб, “Samarqand Darvoza” дўконлари ва кийим-кечак ва аксессуарлар бутиклари очилди. Бу ҳақда савдо-кўнгилочар марказининг расмий Telegram каналида маълум қилинди.

Шу билан бирга, ўйин майдончаси, кинотеатр, озиқ-овқат корти, қаҳвахоналар ва музқаймоқ сотиладиган дўконлар ёпиқлигича қолмоқда.

Таъкидланишича, 6 майдан бошлаб марказнинг 1-3 қаватларидаги қуйидаги савдо дўконлари очилади:

– Makro ва Home Market дўконлари
– Дорихона ва кимёвий тозалаш
– Кийим дўконлари
– Атир, бижутерия ва заргарлик буюмлари дўконлари
– Чойшаблар, кўзойнаклар, соатлар ва бош кийим дўконлари
– Уяли алоқа ва “Credit Express” хизматлари

Марказ 16 май кунидан бошлаб икки кун давомида 10:00 дан 19.00 гача фаолият юритади. 18 майдан бошлаб эса 10:00 дан 21:00 гача вақт оралиғида ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

"Очилишга тайёргарлик жараёнида биз зарарсизлантириш учун барча чораларни кўрдик ва ходимларга шахсий гигиена ва COVID-19 эпидемияси шароитида ишлаш ҳақида маълумот берилди. Сизнинг севимли савдо марказингизга соғлиқ учун ҳеч қандай хавф туғдирмасдан қайтиб келишингизни таъминлашга биз ҳаракат қилдик", дейилади хабарда.