“Самарқанд-Қарши” йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобиллар тўқнашди (видео)

“Самарқанд-Қарши” йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобиллар тўқнашди (видео)

Screenshot

Телеграм ижтимоий тармоқларда “Самарқанд-Қарши” йўлининг Нуробод туманидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобиллар тўқнашуви юз берганлиги бўйича видео тарқалди. Видеода ўнлаб автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлигини кўриш мумкин.

Ҳозирча ҳодиса натижасида жабр кўрганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ушбу воқеадан бироз аввал Республика ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши сабабли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.