Самарқанд шаҳри Қорасув аҳолиси учун юқори тезликдаги интернет хизматлари тақдим этилди

Самарқанд шаҳри Қорасув аҳолиси учун юқори тезликдаги интернет хизматлари тақдим этилди

Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга бўлган юқори эҳтиёжини инобатга олиб, қўшимча арзон кўп қаватли уйларни қуриш 2018 йилда дастурга киритилган эди. Шу муносабат билан, Самарқанд шаҳри Қорасув даҳасида қарийб 50 гектар ер майдони ажратилиб, у ерда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

«Ўзбектелеком» АК Қорасув даҳасидаги янги уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш босқичидаёқ замонавий алоқа тизимларини ётқизиш ва ўрнатишда фаол иштирок этган эди. Мазкур ҳудудда қурилган 100 дан ортиқ кўп қаватли уйлар ҳудудида Компания томонидан энг сўнгги технологиялар асосида юқори тезликдаги интернет ҳамда бошқа телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун техник имконият яратилган.

Янги хонадонга кўчиб кирган ҳар бир аҳоли дарҳол юқори тезликдаги Интернетга, шунингдек уй телефони ва юқори сифатдаги телевидение хизматларидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлган ИП-телевидения хизматларига уланиши мумкин. Янги кўчиб кирган аҳоли учун телекоммуникация хизматларига тез ва арзон уланиш учун барча шароитлар яратилган. «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиали ходимлари янги уйлар аҳолиси учун ўз хонадонларида тўғридан-тўғри сайёр уланишларни ташкил этишмоқда. Аҳолидан фақатгина шахсни тасдиқловчи гувохнома билан алоқа ва Интернет хизматларига уланишнинг ўзи кифоя. Компания офисига келиб, уланиш учун навбат кутишга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» АК янги абонентлар учун махсус акция ўтказмоқда ва бунда Компания томонидан телекоммуникация хизматлари ишлаши даврида абонент қурилмасидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар ҳамда 100 метргача кабель тақдим этилади.

«Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиали раҳбарияти ва ходимлари доимий равишда маҳаллаларда Самарқанд аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни тезкор бартараф этиш учун фуқароларнинг алоқа сифатига оид барча мурожаатлари ва шикоятлари кўриб чиқилмоқда.

Мамлакатимизда жадал суратларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, фуқароларнинг фаровонлиги – буларнинг барчаси улкан ва бунёдкорлик ишлари самарасидир. Замонавий телекоммуникация хизматлари рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматга эга мамлакатда аҳолининг фаровон турмуши учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида