Самарқанд шаҳрида Nexia йўл ўртасидаги хандаққа тушиб кетди (видео)

Самарқанд шаҳрида Nexia йўл ўртасидаги хандаққа тушиб кетди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Nexia-2 русумли автомобиль хандаққа тушиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Telegram’даги STV каналининг ёзишича, ҳодиса шаҳарнинг Некрасов кўчасида содир бўлган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тахминларга кўра, йўл қурилиши ходимлари мазкур хандақ атрофида ҳеч қандай белги ёки ёритиш чироқларини қўймагани сабаб ҳайдовчи чуқурни кўрмай қолган.