Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд шаҳридаги туристик марказда 5G алоқаси синовдан ўтказилмоқда
22.07.2022 10:34,  
14

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов қурилаётган Самарқанд туристик марказида 5G алоқаси синовдан ўтказилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра,Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилишни бошладик (тезлигини скринларда кўрса бўлади). Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда.

Бу эса айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган ПҚ-104 Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда. 

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги раҳбари жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги туристик марказда ҳар йили ўтказиладиган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтишини эслатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан