Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд шаҳрига бу йил 2 миллион турист ташриф буюрди. Улардан 359 минги чет-эллик
11.09.2019 11:47,  
56

Вилоят туризмни ривожлантириш департаментининг маълумотларига кўра бугунги кунда Самарқанд вилоятида 551 та туристик объект, 5 минг 823 ўринли 138 та меҳмонхона, 1 минг 45 ўринли 118 та оилавий уй-меҳмонхоналар, 100 га яқин миллий ва европа таомлари тайёрланадиган ресторан, миллий услубдаги чойхоналар ҳамда 164 та туроператорлик субъектлари фаолият юритади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шунингдек, 230 та туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари, ҳамроҳ-таржимонлар сайёҳларга беминнат хизмат кўрсатмоқда. Соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида вилоятга жами 2 миллион нафар атрофида турист ташриф буюрган. Шундан 359 минг нафарини 157 мамлакат фуқаролари ташкил этади. Сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошган бўлиб, туризм соҳасида экспорт ҳажми 111,1 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Маълумки, Самарқандга ташриф буюраётган сайёҳларга янада кенг қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йилнинг 1 январидан Самарқанд аэропортида “яшил” ва “қизил” йўлак тизими жорий этилган эди. 2019 йил январь-август ойлари давомида “яшил” йўлак орқали 97,4 фоиз ва “қизил” йўлакдан 2,6 фоиз йўловчилар ҳаракатланган. Янги тизим жорий этилгунга қадар Самарқанд халқаро аэропорти орқали мамлакатимизга кириб келган (1 та рейсда 150-190 киши) туристлар ўз багажларини қабул қилиб, чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун ўртача 2 соатгача вақт сарфлаган бўлса, бугунги кунда ушбу жараён ўртача 30-45 дақиқани ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан