Самарқанд – Тошкент – Санк-Петербург йўналишида мунтазам автобус қатнови бошланди

Самарқанд – Тошкент – Санк-Петербург йўналишида мунтазам автобус қатнови бошланди

Бугун, 25 февраль кунидан эътиборан "Самарқанд –Тошкент – Санк-Петербург" йўналишида мунтазам автобус қатнови ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Транспопт вазирлиги хабар қилди.

Бугун соат 09:00 Самарқанд автовокзалидан йўлга чиққан автобус “Тошкент” автовокзалидан қўшимча йўловчиларни олиб, Санкт-Петербург томон йўл олди. Мазкур йўналиш қатнов масофаси 4436 км.ни ташкил этади. Йўловчилар Санк-Петербург марказий автовокзалига етказиб қўйилади.

Мазкур йўналиш бўйлаб чипта нархи Самарқанддан 840 000 сўм Тошкентдан эса 800 000 сўмни ташкил этади. Йўналишда Ўзбекистон томонидан "Uzautotrans service" МЧЖ ва Россиянинг "ТТК ГЛОБУС" МЧЖ йўловчиларга хизмат кўрсатади.