Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармасига қарашли 0,9 гектар ер майдонини ижарага олиб, ушбу ер майдонини фуқаро Х.У.га фирибгарлик йўли билан 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ДХХнинг Ургут шаҳар бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, “U-A.” МТП раҳбари А.Х. “Ф.” оилавий корхонаси раҳбари Ш.га МТП ҳудудидан 3,6 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 40 млн сўм талаб қилиб, шундан 30,4 млн сўмни МТП комбайнчиси Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ Учкўприк туман бўлими балансида бўлган 2 сотих ер майдонини 5 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Ж.С.нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.