Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд ва Жиззахда қуввати 200 МВт бўлган қуёш электростанцияси қурилади
25.02.2020 09:29,  
121

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита фотоэлектр (қуёш) станциялари (ФЭС) қуриш мақсадида инвесторлар ўртасида танлов эълон қилди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар қилди.

Танлов ташкилотчилари Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобланади.

Мазкур ФЭСлар бўйича алоҳида ишларни бажариш, молиялаштириш, қурилиш ва ишга тушириш ҳамда эгалик қилиш (PV) борасида битта ёки иккита ёхуд хусусий сектордан иборат мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар (IPP) консорциум танлаб олиниши режалаштирилган.  Ҳар бир ФЭСнинг қуввати қарийб 200 МВт бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги (ДХШ) қонунига биноан танлов икки босқичда ўтказилади. Ҳозирда унда иштирок этишни истаган потенциал инвесторлар Лойиҳага қизиқиш билдиришлари ва дастлабки малакавий танловдан ўтиш учун ариза беришлари мумкин.

Малакавий танловдан ўтган потенциал талабгорлар иккинчи босқичда лойиҳани баҳолаш, лойиҳа ҳужжатларига шарҳ бериш ва кейин техник ҳамда молиявий таклифларни тақдим этишга таклиф этиладилар.

"Лойиҳага қизиқиш билдириш" бўйича расмийлаштириш тафсилотлари билан Энергетика вазирлигининг веб-сайтида танишиш мумкин. Уни 2020 йил 21 мартгача бўлган муддатда тақдим этиш керак.

Қайд этиш керакки, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ФЭС қурилиши Ўзбекистон Ҳукуматининг қайта тикланувчи энергия манбаларини яқин 10 йил ичида 5 ГВт га етказиш стратегияси доирасида амалга оширилади.

Ушбу мақсадда Халқаро молия корпорацияси (Жаҳон банки гуруҳи) қуввати 900 МВтгача бўлган қуёш энергияси лойиҳалари бўйича тендерларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашиш учун етакчи маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан