Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг сессиясида Жамшид Ҳайдаров вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди, деб хабар берди ЎзА.

«Президент Шавкат Мирзиёев 15−16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу лавозимга Жамшид Ҳайдаров тайинланишини айтган эди», — дейилади хабарда.

Жамшид Ҳайдаров 1975 йилда таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Шу пайтга қадар ҳам «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекциясига раҳбарлик қилиб келган.