Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ тизимида мобил радарлар ўрнатилган автомашиналар хизмат қилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ тизимида мобил радарлар ўрнатилган автомашиналар хизмат қилмоқда

Бугунги кунда, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБга хизматда фойдаланиш учун “ATLAS International” ҲК дан 5 (беш) дона мобил радарлар ўрнатилиб, махсус жиҳозланган “Cobalt” русумли автомашиналари ажратилди.

Ушбу мобил радар машиналарини бошқариш учун Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати отряди мобил қурилмалардан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператор” лавозимига 15 нафар номзодлар танлаб олинди.

Мобил радарлар ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган «Йўл патруль хизмати нарядларини жойлаштириш Қайдномаси»га асосан белгиланган йўл ҳудудларида хизмат олиб боради.

ЙҲХБ раҳбарияти томонидан берилган қўшимча кўрсатмаларга асосан вақти-вақти билан йўл ҳудудларида мобил радар ўрнатилган автомашиналарни жойлашувини ўзгартириб хизмат олиб боради.

Ушбу радарлар асосан вилоятнинг энг кўп йўл транспорт ҳодисалари содир бўладиган ҳудудлари (“авария ўчоқлари”) да, ҳайдовчиларни тезлик меъёрларига риоя қилишларини назорат қилади.