Самарқанд халқаро аэропорти декабрь ойининг ўртасига қадар ёпиқ бўлади

Самарқанд халқаро аэропорти декабрь ойининг ўртасига қадар ёпиқ бўлади

Аввалроқ, Самарқанд халқаро аэропорти жорий йилнинг 20 ноябрь кунига қадар ёпиқ бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, аэропорт 15 декабрга қадар ёпиқ бўлади.

«Барча авиарейслар ҳозиргидай республиканинг «Навоий», «Бухоро» ва «Қарши» халқаро аэропортларига йўналтирилади ва у ердан йўловчилар учун Самарқандга қадар ер усти трансфери ташкиллаштирилади», - дейилади хабарда.