Самарқандда "Nexia-2" чуқурга тушиб кетди

Самарқандда

"Nexia-2" автомашинаси «Сиёбча» коллекторига тушиб кетганлиги юзасидан муносабат билдирилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳайдовчи огоҳлантирувчи белгиларга беэътиборлиги оқибатида ушбу ҳодиса юз берган. 
«Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва фавқувлодда вазиятлар Самарқанд шаҳар бўлимининг тезкор гуруҳи машинани тезликда чуқурдан олиб чиқди»- дейилади расмий маълумотда. 
Ҳайдовчи ва машинада бўлган йўловчига зарар етмаган.