Самарқандда 4 ёшли бола деразадан ошиб ўтди

Самарқандда 4 ёшли бола деразадан ошиб ўтди

Foto.Xabar.uz

21 май куни соат 17:15 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг «Мирзо Улуғбек» кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи К.Н. 4 ёшли фарзандини уйда синглиси билан ёлғиз қолдириб, юмушлари билан кўчага чиқиб кетади.

Бу вақтида болакай кўчага дераза орқали чиқишга ҳаракат қилган ва деразадан ошиб ўтган. Ҳолатни шу ердаги дўкон эгалари ҳамда кўчадан ўтаётган фуқаролар кўриб қолиб, болакайни деразадан олиб, онасига соғ-саломат топширишган.

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари К.Н. нинг яшаш уйига ташриф буюриб, у билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, фарзандларига эътиборли бўлиш лозимлиги борасида профилактик суҳбат ўтказиб, огоҳлантирган.