Самарқандда 5 киши ис газидан заҳарланди. 4 киши вафот этди

Самарқандда  5 киши ис газидан заҳарланди. 4 киши вафот этди

Жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланганлар.

Натижада, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.