Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Самарқандда 65.000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
1.06.2022 16:03,  
0

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси берган хабарга кўра 2022 йил 31 май куни Самарқанд вилоят ИИБга, фуқаро М.А ариза билан мурожаат қилиб, унда иссиқхона қуриб тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Пастдарғом тумани ҳудудидан ер олмоқчи бўлганида, ўзини Кадастрлар палатаси Пастдарғом тумани филиали ходими деб таништирган Д.М билан танишиб қолганлигини, Д.М ўзининг таниши Б.С нинг сотиладиган ер майдони борлигини айтиб, у билан учраштирганлигини, Б.С Пастдарғом тумани «Тўрттом» маҳалласи ҳудудида жойлашган ҳокимият захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳамда вақтинча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ўзи фойдаланиб келаётган 70 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 65.000 АҚШ долларига сотишини ҳамда Д.М мазкур ер майдонини 3.000 АҚШ доллари эвазига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пуллардан жами 33.000 АҚШ долларини олдиндан беришини талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти прокуратураси Ер ресурслари талон-торож қилинишини олдини олиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида, Пастдарғом тумани «Беклар» МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.М ва Б.Слар ариза муаллифи М.А.дан талаб қилинган жами 68.000 АҚШ долларидан 32.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман прокуратураси томонидан Д.М.ва Б.С га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан