Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 8 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштирган собиқ банк ходими ушланди
6.04.2022 17:25,  
117

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан “Алоқа банк” вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Текширув давомида банкнинг Самарқанд “Шарқ” комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ бош менежери Ш.Н. 2021 йил давомида банкка кредит сўраб мурожаат қилмаган 8 нафар фуқаронинг номига сохта ҳужжатлар асосида жами 156,3 млн. сўм истеъмол кредитини расмийлаштириб, талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан