Самарқандда 9-синф ўқувчиси шериклари билан мактаб “замдиректор”ини дўппослади

Самарқандда 9-синф ўқувчиси шериклари билан мактаб “замдиректор”ини дўппослади

Самарқанд вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 2021 йил 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришганлиги учун ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу кун амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга бирга олиб келган, улар директор ўринбосарини хизмат хонасида уришиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича 31 май куни Тайлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.