Самарқандда аҳоли орасидан яна 4 кишида коронавирус аниқланди

Самарқандда аҳоли орасидан яна 4 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди. 

Айни пайтда юртимизда 2783  (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.