Самарқандда бир кечада 9 нафар енгил табиатли аёл аниқланди — ИИБ

Самарқандда бир кечада 9 нафар енгил табиатли аёл аниқланди — ИИБ

26 май куни ўтказилган тунги рейдлар давомида Самарқанд шаҳридаги 5 та тунги клуб фаолияти кўздан кечирилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 472 нафар шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, текширувдан ўтказилди.

Бундан ташқари, 6 нафар муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. 2 нафар жамоат жойида майда безорилик содир этган шахсга нисбатан Самарқанд шаҳар ЖИБ суди томонидан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, 8 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар СВНД шифохонасига жойлаштирилди. 9 нафар енгил табиатли аёлларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 379 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.

Шундан, 9 та маст, 20 та ҳужжатсиз, 14 та ойналари тусини рухсатномасиз қорайтириб автотранспорт бошқарган ҳамда 63 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар содир қилган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.