Самарқандда бошқарув йўқотилиши оқибатида Nexia каналга тушиб кетди

Самарқандда бошқарув йўқотилиши оқибатида Nexia каналга тушиб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 30 декабрь куни Nexia автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳолат туманнинг «Меёнкол» маҳалласида содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia автомашинаси маҳалла ичидан оқиб ўтган сув каналига тушиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Қутқарувчилар ва махсус техника ёрдамида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомашина каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида машина салонидаги ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олмаган.