Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида "Isuzu" дарё қирғоғига ағдарилиб кетди

Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида

29 май куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 35-км.да, «Тошкент-Навоий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли юк автомобилининг ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.