Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус юк машинасига урилиб, ағдарилиб кетди (фото)

Самарқандда ичида йўловчилар бўлган автобус юк машинасига урилиб, ағдарилиб кетди (фото)

Бугун, 27 декабр куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлида «Isuzu» юк машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» автобусини туртиб юборган. Оқибатда йўл траспорт ҳодисаси содир бўлиб, автобус йўл четига ағдарилиб кетган.

Юк машинасини Самарқанд-Каттақўрғон йўналиши бўйлаб 1984 йилда туғилган C.А. исмли ҳайдовчи бошқариб бораётган бўлган ва у эҳтиётсизлик оқибатида аварида содир этган. Ичида 18 нафар йўловчи бўлган автобусни эса 1974 йилда туғилган Б.А. бошқараётган бўлган.

Авария соат 17:00 лар атрофида содир бўлган. Бу вақтда йўл сирпанчиқ бўлган. Автобус ағдарилгач, уни яна думалаб кетишидан йўл четидаги тут дарахти ушлаб қолган. Йўловчилар автобуснинг орқа ойнасини синдириб ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Йўл четида кўплаб машиналар тўхтаб, одамлар ёрдамга шошилган.

Автобус ичида 18 нафар йўловчи бўлган ва тўқнашувдан сўнг улардан бир нафари тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар бу йўловчининг аҳволи яхши эканини маълум қилган. Қолган 17 нафар йўловчи воқеа оқибатида жиддий зарар кўрмаган ва улар уйига кузатиб қўйилган.