Самарқандда икки қишлоқ аҳолиси муштлашди. Жароҳатланганлар орасида аёллар ҳам бор

Самарқандда икки қишлоқ аҳолиси муштлашди. Жароҳатланганлар орасида аёллар ҳам бор

Самарқанд вилояти.  2021 йилнинг 25 апрель куни соат 19:00 ларда 51 ёшли М.Баҳодир бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашинасини Пастдарғом тумани “Ровот-Боғонали” қишлоғи йўналиши бўйлаб бошқариб, “Ровот” қишлоғининг ички йўлига қайрилаётган вақтида, унинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган “Lasetti” русумли автомашина ҳайдовчиси 22 ёшли А.Миржалол ва унинг йўловчилари 36 ёшли Р.Урал, 24 ёшли А.Талат, 18 ёшли А.Фирдавслар ҳайдовчи М.Баҳодирга автомашинани нотўғри бошқариб, уларни автомашинасини қисиб юборганлигини айтиб, ҳақорат қилганликлари оқибатида Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи жами 17 нафар фуқаролар ўрталарида жанжал келиб чиқиб, бир-бирларини уриб дўппослаганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда фаол иштирок этган 17 нафар фуқаролардан 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олганликлари, улардан 3 нафари аёл киши эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари, айбланувчилар доираси аниқланиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.