Самарқанд шаҳрида ёғган қисқа муддатли ёмғир ва шамол бир неча табиий ҳодисаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Университет хиёбони ва бошқа ҳудудлардаги дарахтларга шикаст етказган. Айрим кўчаларни сув босди. Шунингдек, синган дарахт шохлари автомашиналарга ҳам зарар етказган.
Шу боис Самарқанд шаҳрида ёғадиган кучли ёмғирдан сўнг юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини ва турли хил кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бошчилигида тезкор хавфсизлик гуруҳи ташкил этилган.
Мазкур гуруҳ томонидан техник воситалар ёрдамида шаҳарнинг ҳар бир ҳудуди назорат қилиб борилади ва мавжуд муаммоларга тезда барҳам берилади.