Самарқандда MAN юк машинасида ёнғин чиқиб, 25 тонна полиэтилен рулон ёниб кетди (видео)

Самарқандда MAN юк машинасида ёнғин чиқиб, 25 тонна полиэтилен рулон ёниб кетди (видео)

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида 12 октябрь куни MAN юк машинасида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, туманнинг «Олмазор» МФЙдан ўтган М-39 йўлининг 1048-километрида ҳаракатланаётган MAN тиркамали юк машинасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар туман ФВБга соат 23:38 да келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 00:01 да етиб бориб, ёнғин соат 00:05 да қуршаб олинган ва соат 01:12 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида юк машина тиркамасига юкланган, тахминан, 25 тонна полиэтилен рулон ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Вазирликнинг қайд этишича, энг яқин ёнғин ўчириш қисмдан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа, тахминан, 18 километрни ташкил этади.