Самарқандда ўзаро келишмовчилик оқибатида опасини пичоқлаб қўйган сингилга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда ўзаро келишмовчилик оқибатида опасини пичоқлаб қўйган сингилга суд ҳукми ўқилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ўзаро келишмовчилик оқибатида опасини пичоқлаб қўйган сингилга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 январь куни соат 18:30 ларда ўзаро тортишиб қолган опа-сингил бир-бирини фоҳишаликда, енгилтабиатликда айблаган. Бу вақтда аёлларнинг иккиси ҳам спиртли ичимлик таъсирида — маст бўлган.

Жанжал оқибатида сингил опасини пичоқлаб, ўлдирган.

«Опам ҳар доим ичгани, онамни ҳақорат қилгани учун ўртамизда можаро юз берди. Жаҳл устида пичоқ урдим, айбимга иқрорман, қилган ишимдан пушаймонман», — дейди айбланувчи.

Судланувчига Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «б» банди билан 57-моддасини қўллаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.