Навбатдаги тотализатор қурбони.Самарқандда ўйинга муккасидан кетган 18 ёшли йигит қамоққа олинди

Навбатдаги тотализатор қурбони.Самарқандда ўйинга муккасидан кетган 18 ёшли йигит қамоққа олинди

Самарқанд вилояти, Ургут туманида Қоратепа маҳалласида яшовчи 18 ёшли ўсмир ўйинга муккасидан кетиб, ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у бир машинадан 1700 АҚШ доллари, иккинчисидан 2,5 млн сўмни ўмариб, интернет тотализаторга тикиб юборган.

«Мен шу ўйин учун ўғирлик қилишга мажбур бўлдим», дейди айбланувчи.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган.