Самарқандда портлаш юз берди: жароҳатланганлар кўп

Самарқандда портлаш юз берди: жароҳатланганлар кўп

2021 йил 19 декабрь куни соат 14:20да Оқдарё тумани “Наврўз” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган "Лаззат" ошхонасида чақнаш содир бўлган (воқеа жойида 2 та пропан газ баллони бўлган).

Чақнаш натижасида ошхонанинг тахминан 40 кв.м. майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган.

Бирламчи маълумотга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:23да ҳодиса жойига етиб бориб, 14:29да ёнғин қуршаб олинган ва соат
14:54да ўчирилган.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари, ИИБ, Прокуратура, Тиббиёт, Газ хизматлари ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ҳам портлаш содир бўлганди.