Самарқандда қабр тошини ўғирлаган уч нафар фуқаро ушланди

Самарқандда қабр тошини ўғирлаган уч нафар фуқаро ушланди

Самарқанд вилояти. 2022 йилнинг 06 апрель куни 29 ёшли М.Р. Самарқанд тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси Самарқанд тумани Ягона кўчасида жойлашган “Талибарзу” қабристони ҳудудида жойлашган ўзига тегишли “Gravit Travertine Mramor” МЧЖга қарашли қабр тошларини ишлаб чиқариш цехидан нархи 1.000 АҚШ доллари бўлган бир дона 70*170 см ўлчамдаги қора рангли “гранит габро” номли тош номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилиб, номаълум шахсларни аниқлашда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, мазкур ўғирликни Самарқанд туманида яшовчи 27 ёшли Н.С., 20 ёшли И.Ш. ва 18 ёшли А.З.лар содир этганликлари аниқланиб, улардан “гранит габро” номли тош ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.