Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Самарқандда «қиз талашиб» акасини болта билан чопиб ташлаган эркак 8 йилга қамалди
17.05.2022 06:37,  
173

Жиноят содир бўлишидан аввал ака-ука ва аёл биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида акасини ўлдирганликда айбланаётган фуқаро судланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар қилди дея  ёзмоқда «Daryo.uz» манбаси.

Маст фуқаро ўз акаси ва таниш аёлга болта билан ташланиб, турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Жабрланган ака эса шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, фуқаро спиртли ичимликка муккасидан кетгани учун Жомбой туманидаги наркология диспансерига жойлаштирилган. У ерда бир аёл билан танишиб қолган. Улар шифохонадан чиққач, учрашиб юрган. Кейинчалик фуқаро қизни Самарқанд шаҳридаги акасининг уйига олиб бориб, бирга яшашни бошлаган.

Ҳодиса содир бўлган куни ака-ука ва аёл кечгача биргаликда спиртли ичимлик ичган. Ука маст ҳолатда ташқарига чиқиб кетиб, 15—20 дақиқада қайтиб келган ва акаси ҳамда аёлни ишқий муносабат устида кўриб қолган. Жаҳл устида аввал аёлга, сўнг акасига ташланган. Уларни болта билан бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.

«Рашким келди. Биринчи қизни, кейин акамни урдим», — дейди у суд мажлисида.

Жабрланганлар шифохонага олиб борилишига қарамай, ака орадан икки кун ўтгач, вафот этган.

Ука ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «а,д» бандларида (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан