Самарқандда танишини мих билан ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Самарқандда танишини мих билан ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

Самарқанд вилоятида шу йил аянчли қотиллик содир этилган эди.

Ургут туманида 26 ёшли эркак таниши 50 ёшли фуқарони мих билан ўлдирган эди. Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган — дея хабар бермоқда 'Everyday' нашри.

Унинг қарорига кўра, айбланувчига 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.