Самарқандда ХТБ ходими пора билан ушланди

Самарқандда ХТБ ходими пора билан ушланди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ва прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбир давомида вилоятдаги туманларнинг бирида халқ таълими бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишловчи фуқаро Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб маҳаллий фуқародан туман мактабларининг бирига ўқитувчиликка ишга қўйишини ваъда қилган. Сўнгра ундан 300 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича фуқаро Р.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.