Самарқандда яна Алишер Навоий ҳайкалини мазах қилишди (ВИДЕО)

Самарқандда яна Алишер Навоий ҳайкалини мазах қилишди (ВИДЕО)

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида йигит Алишер Навоий ҳайкалининг оёғига тупургани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди.

Қайд этилишича, шаҳардаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида майда безорилик содир қилган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилган.